Давлат божхона қўмитаси томонидан омборлар, божхона постлари ва терминалларини фитосанитария, гигиеник, экологик, ветеринария ва мувофиқлик сертификатларини тезкор тарзда бериш имкониятини яратадиган экспресс-лабораториялар билан жиҳозлаш чораларини кўриш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар бермоқда.
Шунингдек, бу борада ҳамкорликдаги ишларни мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларнинг ечимини топиш мақсадида «Ўзстандарт» агентлиги, соғлиқни сақлаш вазирлиги, давлат ветеринария қўмитаси, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг сертификатлаш бўлимлари раҳбарлари иштирокида мазкур вазирлик ва идоралар томонидан ўзаро ҳамкорликда ягона экспресс-лаборатория ташкил этган ҳолда фаолият олиб боришга келишиб олинди.
Дастлабки босқичда бу каби экспресс-лаборатория Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган Highway Logistics center терминалида ташкил этилади.
Изоҳ (0)