Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига етиб келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Сурхондарё вилоятига жўнаб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, 17 январь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Президенти раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Сурхондарёга боришини маълум қилганди.
Изоҳ (0)