Грузия парламенти раиси Ираклий Кобахидзе бошчилигидаги делегация 20 январь, шанба куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ташриф дастуридан Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, шунингдек, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида учрашувлар, мамлакат ҳукуматида музокаралар ўтказиш ўрин олган. Уларда Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Ташриф доирасида Олий Мажлис билан Грузия парламенти ўртасида парламентлараро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланиши кутилмоқда.
Делегация аъзолари Самарқандга ташрифи чоғида Биринчи Президент қабрига гул қўяди, диққатга сазовор жойларни зиёрат қилади.
Изоҳ (0)