Хитой мезбонлигида ўтаётган 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионатида бугун чорак финал беллашувлари старт олади.
Тошкент вақти билан 13:00 да майдонга Ўзбекистон ва Япония термалари чиқиб келади. Японлар «B» гуруҳида 100 фоизлик натижа қайд этган бўлса, ўзбекистонлик футболчилар ҳисобида Қатардан учралган ягона мағлубият бор.
Мазкур жамоалар 15 декабрь куни Таиланддаги М—150 халқаро турнирининг финалида ҳам ўзаро тўқнаш келган бўлиб, 2:2 ҳисобида якунига етган ўйинда ўзбекистонликлар пенальтилар сериясига кўра зафар қучганди — 6:5. Ўйин давомида Забиҳулло Ўринбоев японияликлар дарвозасига 2 та гол уришга эришганди.
Японияга қарши ўйин олдидан «пахтакорчи» Забиҳулло Ўринбоев билан кунчиқар юрт клуби қизиқа бошлади
Равшан Ҳайдаров жамоаси олдига турнирда чемпион бўлиш вазифаси қўйилган. Япониялик футболчилар эса асосан Токио—2020 Олимпиадаси ҳақида бош қотирмоқда. Шу сабабли ҳам кунчиқар юрт термаси 1997 йилдан катта футболчиларни Хитойга олиб келмаган.Чорак финалда, шунингдек, Қатар термаси Фаластинни имтиҳон қилади. Эртага — 20 январь куни малайзиялик футболчилар Жанубий Кореяга, Вьетнам эса Ироққа қарши саф тортади.
Изоҳ (0)