Тошкент шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирида муддатли ҳарбий хизматчилар тавсиянома олиш учун белгиланган тартибда тест синовларини топширди. Бу ҳақда мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур тавсияномага эга бўлган йигитлар Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасаларига ўқишга киришда ўзи тўплаган баллнинг 50 фоизи миқдорида қўшимча баллга эга бўлиш имтиёзини қўлга киритади.
Шунингдек, мазкур тест синовлари жорий йилнинг 16—17 январь кунлари барча вилоятларда бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)