Қозоғистон Ўзбекистон билан ҳамкорликда сайёҳлик йўналишларини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Kazakh Tourism миллий компанияси бошқаруви раиси Рашид Кузембаев маълум қилди, дея хабар беради «Казинформ».
«Ўзбекистонлик шериклар билан янги трансчегаравий йўналишларни ишга туширишни режалаштирмоқдамиз. Бунинг учун Ўзбекистон туризмни ривожлантириш қўмитаси вакиллари билан учрашув ўтказдик», — деди Рашид Кузембаев.
Қозоғистонда Ўзбекистон йили доирасида Буюк Ипак йўли бўйлаб транчегаравий турларни илгари суришга алоҳида эътибор берилади. Бунинг учун ўтган йил декабрида ўзбекистонлик шериклар билан тегишли меморандум имзоланди.
Шунингдек, йил доирасида Қозоғистонда бизнес-форум ва икки давлат туроператорлари учрашуви ўтказилади.
Изоҳ (0)