Америка ва Британия олимлари АҚШ Миллий фанлар академияси учун расмий ахборот тақдим этиб, унда Ердаги ҳаёт одам ва бошқа сут эмизувчилар учун қачон яроқсиз ҳолатга келишини маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Ўз мақоласида мутахассислар энергия истеъмолининг ўсиши туфайли муқаррар бўлган иқлим ўзгаришлари хавфли эканлигини таъкидлайди, ҳатто иссиқхона газларининг атмосферага чиқиши қисқартирилган тақдирда ҳам, энергия сарфи ўсишда давом этади. Уларнинг маълумотларига кўра, 2100 йилга келиб, аҳоли сони ўсиши камайса-да, 2200—2400 йилларга келибоқ, бутун дунёда ҳарорат ҳайвонлар яшаши учун яроқсиз бўлиб қолади.
Шунингдек, олимлар цивилизация инқирозига олиб келишга қодир бошқа хавфларни ҳам кўрсатиб ўтди. Улар орасида «Ядровий қиш», пандемия, Ернинг астероидлар билан тўқнашуви, шунингдек, сунъий ақл яратилишининг номаълум оқибатлари ҳам бор.
Изоҳ (0)