Фастфуд тирик организмларнинг иммун тизимига салбий таъсир кўрсатади. Унинг таъсири эса зарарли маҳсулотлардан воз кечиб, соғлом овқатларга ўтгандан кейин ҳам узоқ вақт сақланади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Бонн университети томонидан ўтказилган тадқиқот фастфуд нафақат семиришга сабаб бўлишини, балки организмнинг иммун тизимини кучсизлантиришини ҳам аниқлади. Ундан сўнг фақат фойдали маҳсулотлар истеъмол қилинса ҳам, турлича яллиғланишлар тез ривожланади. Бунинг барчаси инфаркт, инсульт, бўғим касалликлари, артериосклероз ва диабетга олиб келиши мумкин.
Изоҳ (0)