Палеонтолог олимлар Янги Зеландияда қирилиб кетган кўршапалаклар суякларини топди. Улар ороллар ҳудудида 16 миллион йил аввал яшаган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Янги тур Vulcanops jennyworthyae номини олди. Ўлчамларига кўра кўршапалакнинг вазни ҳозирги қондошлариникидан уч марта оғир бўлган. Одатда, кўршапалакларнинг вазни ўлжани қўлга киритишда тезкорлик ва ҳаракатчанлик кўрсатиш учун жуда оғир бўлмаган.
Ноодатий катта ўлчамлар мазкур турнинг ягона ўзига хослиги эмас. Бу ҳайвонлар нафақат учиши, балки ерда ўрмалши ҳам мумкин бўлган. Бунинг учун унинг махсус тирноқлари бўлган. Бундан ташқари, улар анча йирик бўлгани сабабли кўп вақтини учиш эмас, балки ўрмалаш билан ўтказгани ҳақиқатга яқин.
Изоҳ (0)