Генетиклар илонбалиқда орқа миянинг зарарланишидан сўнг узилган ҳужайраларни бири-бири билан қайта боғланишга мажбур қилувчи ноодатий генлар тўплами борлигини аниқлади. Уларнинг ўхшашлари одам геномида ҳам аниқланган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Илонбалиқлар супер қобилиятга эга бўлиб, улар фалаждан халос бўлиши ва орқа мия жароҳатидан қисқа вақт ичида тузалиши мумкин. Бу қобилият балиқлар ҳаёти учун жуда муҳим ҳисобланади, чунки уларнинг орқа мияси фақатгина тоғайли тўқималар билан ўралган ва жароҳатлардан ҳеч қандай ҳимояланмаган.
Изоҳ (0)