Ўзбекистон Президенти томонидан 2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги мурожаати ва Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2017 йил 23 декабрь кунидаги кўрсатмасига асосан, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида жойлашган «Чак-чак» мунтазам ЙПХ масканининг фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси матбуот хизмати хабар берди.
Деҳқонобод тумани ҳудудидан ўтувчи M-39 «Олмаота—Бишкек—Тошкент—Шаҳрисабз—Термиз» автомобиль йўлининг 1,335 километрида Сурхондарё вилоятининг «Дарбанд» ЙПХ маскани жойлашганлиги, ҳозирги кунда «Чак-чак» мунтазам ЙПХ маскани фаолият олиб бораётган жойда ходимларнинг хизмат ўташлари учун етарли шарт-шароитлар мавжуд эмаслиги инобатга олиниб, ушбу ЙПХ масканининг фаолияти «мақсадга мувофиқ эмас», деб топилди ва фаолияти тўхтатилди.
Изоҳ (0)