Бугун, 17 январь куни Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичи Сирдарё вилоятида давом этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
Гулистон шаҳридаги «Осиё» кошонасида давом этаётган мусобақа ўзининг энг юқори босқичига кўтарилмоқда. Ушбу ҳудуддаги хушхон ҳофизи каломуллоҳлар, ёқимли қироатлари билан бугун чиқишларини давом эттиради, дейилади хабарда.
Якунда ҳудудий босқичнинг мутлақ ғолиблари эълон қилинади ва уларга тантанали равишда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг дипломи ва қимматбаҳо совғалар топширилади.
Изоҳ (0)