Миллий хавфсизлик хизмати Фарғона вилоятида ўтказилган рейдлар натижасида ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланган беш нафар шахсни қўлга олди, деб хабар беради «Правда Востока».
«Ходимлар уч нафар қўқонликни нақд пул билан қўлга олди. Хусусан, Фазлиддин Раҳимова ва унинг шериклари Мақсуд Латипов ва Акбар Ҳасанов ўз уйида қўлга олинган. Улар 8300 сўм курс бўйича 6600 долларни 54,7 миллион сўмга сотишга уринган», — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Учкўприк туманида ўтказилган рейд вақтида Алишер Комилов ва Мансуржон Файзиевлар ҳам нақд пул билан қўлга олинган. Улар 8240 сўм курс бўйича 7800 долларни алмаштиришга ҳаракат қилган. Шунингдек, Файзиевнинг ёнидан 585 доллар ҳам топилган.
Бош прокуратура қошидаги вилоят департаменти бошқармаси қонунбузарларга нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта бойликларини қонунга хилоф равишда сотиб олиш ёки сотиш) бўйича жиноят иши қўзгади. Тергов ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)