Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатлар йўққа чиққанлигини маълум қилди. Бу ҳақда у музокаралар якуни бўйича АҚШ президенти Дональд Трамп билан қўшма баёноти давомида маълум қилди. Видеоёзув Оқ уйнинг YouTube’даги каналига жойланган, деб ёзади «Газета.ru».
«Шимолий Корея муаммосини фақат АҚШ, Хитой ва Россия биргаликда ҳал этиши мумкин. Шу муносабат билан биз, қўшниларни, табиийки, Қўшма Штатлар ва Россия ўртасидаги йўққа чиққан сиёсий муносабатлар ташвишлантирмоқда», — деди Назарбоев.
Аввалроқ Қозоғистон президенти АҚШ билан визасиз режим йўлга қўйилишига умид қилаётганлигини билдирган эди.
Изоҳ (0)