Украина парламенти — Олий рада Донецк ва Луганск халқ республикаларини «террорчи ташкилотлар» деб тан олмади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Донбасснинг реинтеграцияси ҳақидаги қонун лойиҳасига мазкур тузатишни 340 депутатдан атиги 76 нафари маъқуллади.
Рада ҳужжатни иккинчи ўқишда кўриб чиқмоқда. Қонун лойиҳасида Донбасснинг Киев назоратида бўлмаган қисмлари «босиб олинган ҳудудлар», Россия эса «тажовузкор давлат» деб аталган.
Изоҳ (0)