Каталониянинг собиқ раҳбари Карлес Пучдемонга минтақага яна раҳбарлик қилишни, ўз вазифасини видеоалоқа ёрдамида бажаришни таклиф қилишди. Тегишли таклифни Каталониянинг Junts per Catalunya (JxCat) ва ERC партиялари илгари сурди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Пучдемон 31 январь куни бўлиб ўтадиган сайловда минтақа раҳбарлигига қайтадан сайланиши кутилмоқда. Аммо у Испанияда қидирувга берилгани боис мамлакатга кела олмайди.
Бунинг ечими ўлароқ минтақани Skype орқали бошқариш таклиф этилмоқда.
Ташаббус билан чиққан икки партия минтақавий парламентда 66 ва 135 депутатлик ўрнига эга.
Изоҳ (0)