Бирлашган Араб амирликлари Яманда исёнчи хусийларга қарши қўллаш учун Jobaria MCL ялпи ўт очиш реактив қурилмасини жойлаштирди. Бу ҳақда Жереми Биннинг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинди.
Cаҳифада жойлаштирилган фотоларга изоҳда мазкур қурол Яман Мағрибидаги араб коалицияси базасини ҳимоя қилиш учун фойдаланилиши билдирилган.
Jobaria MCL дунёдаги энг қудратли ялпи ўт очиш реактив қурилмаси ҳисобланади. У битта ярим тиркамага ўрнатилган 4 та қурилмадан 240 та 122 миллиметрли снарядлардан ўт очишга қодир. Ўт очиш вақти 2 дақиқа, қуруқликдаги нишонларга етиб бориш масофаси 40 километрни ташкил этади.
Ушбу қурилма атиги 3 кишидан иборат экипаж томонидан бошқарилиши мумкин.
Изоҳ (0)