• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Она тили дарсликларидаги хатоликларга қачон барҳам берилади?

    ЎзАда она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Муҳаммад Валининг она тили фани бўйича бошланғич ва умумий ўрта таълим дастурлари орасидаги айрим номувофиқликлар хусусидаги мақоласи чоп этилди.

    Фото: «Eduportal.uz»

    Фото: «Eduportal.uz»

    Бугун мамлакатимиз таълим тизимидаги янгиланиш ва ўзгаришлар яққол кўзга ташланмоқда. Замонавий мактаблар, янги дарсликларни кўриб, кўз қувонади. Демак, эндиги муҳим вазифа - яхши ўқитиш ва яхши ўқиш. Янги ўқув йили бошлангач, бу борада ўқитувчи ва ўқувчиларнинг савияси қандай эканлиги билан қизиқиб, бир неча мактабларда бўлдик. Ўтказилган савол-жавоблар ўқитувчи ва ўқувчиларнинг савияси талаб даражасида эканлигини кўрсатди. Эҳтимолки, саволлар соддароқ бўлгандир. Билмадим. Шундай бўлса бордир. Лекин мулоқот жараёнида юз берган айрим тортишувлар бизни бефарқ қолдирмади.Биз савол-жавоб жараёнида ўқувчилардан иложи борича осонроқ тушунчаларни сўрадик. Масалан, «Гап бўлаклари» мавзусини. Бу мавзу 3-синф ўқувчисига ҳам яхши таниш. 4—5-синф ўқувчиларининг барчаси бош бўлаклар сифатида эга ва кесимни тилга олишди. 8-синф ўқувчиларининг бир қисми бош бўлак деб кесимни билишар экан, бир қисми эса эга ва кесимни...

    Ҳайратимиз ошиб, дарслик ва дастурларни бир-бирига солиштириб кўрдик. 3-синф «Она тили» дарслиги (С.Фузаилов, М.Худойберганова, Ш.Йўлдошева. Т., «Ўқитувчи» НМИУ, 2014) нинг 42-бетида эга ва кесим гапнинг бош бўлаклари дейилади: «Эга ва кесим гапнинг бош бўлакларидир. Улар биргаликда гапнинг асосини ташкил этади. Гапнинг ким ёки нима ҳақида айтилганини билдирадиган бўлаги эга деб аталади. Гапнинг эгаси ҳақида нима дейилганини билдирган бўлак кесим дейилади. Кесим гапнинг бошқа бўлакларини ўз атрофида бирлаштиради.

    Болалар мактабда ўқийдилар. Бу гапда бош бўлак иккита: кимлар? Болалар (эга), нима қиладилар? Ўқийдилар (кесим). Болалар ўқийдилар - гап болаларнинг машғулоти (ўқиши) ҳақида хабар билдиряпти».

    2015 йилда нашр этилган 4-синф «Она тили» дарслигида «Бош бўлаклар» тушунчасидан қочишга интилиш яққол сезилади ва «Кесим гапнинг маркази ҳисобланади» деган хулоса берилади. Аммо муаллифлар ўзларидаги иккиланишни енга олишмайди, чоғи, 26-машқ шартида шундай ёзишади: «Эга ва кесимдан тузилган гапларга иккинчи даражали бўлак қўшиб ёзинг».

    Дарсликда «бош бўлаклар» тушунчаси берилмаганидан ҳайрон бўлиб турган ўқитувчига мазкур машқ шарти қўл келади ва ўқувчиларга 3-синфдаги билимларни эслатади. Шу тариқа «бош бўлаклар» тушунчаси 4-синф ўқувчилари онгида ҳам эсон-омон жон сақлайди.

    Навбат 5-синф «Она тили» (Н. Маҳмудов, А. Нурманов ва бошқалар. Т., «Маънавият», 2015) дарслигига. Бу дарсликда бош ва иккинчи даражали бўлаклар ҳақидаги маълумотни тополмадик. Шунда бизга ўқитувчилар ёрдамга келишди: қўлимизга шу дарслик асосида ёзилган методик қўлланмани тутқазишди. Агар дарсликнинг 39-бетида «Кесим гапнинг мазмуний марказидир. У бошқа бўлакларсиз ҳам гап бўлаги бўла олади», деб ёзилган бўлса, методик қўлланманинг 53-бетида қуйидагиларни ўқиймиз: «Бошланғич синфда (синфларда – М.В.) ўқувчилар гап бўлаклари ҳақида илк маълумот олган (олишган – М.В.) Эга ва кесим бош бўлаклар эканлигини, қолганлари (аниқловчи, тўлдирувчи, ҳол – М.В.) иккинчи даражали бўлаклар ҳисобланишини биладилар (Мазкур гапда эга – «улар»ни тушириш нотўғри – М.В.)... Кесим гапнинг асосий мазмунини ифодалайди, шунинг учун у бош (асосий) бўлак саналади. Иккинчи даражали бўлаклар эга, тўлдирувчи, аниқловчи, ҳол бўлиб, улар бош бўлак маъносини конкретлаштиради (аниқлаштиради – М.В.), тўлдиради, изоҳлайди, аниқлайди (ортиқча сўз – М.В.)».

    Жумлалардаги айрим ғализликларга қарамасдан, қўлланмада фикр аниқ баён этилган, яъни эга иккинчи даражали бўлаклар қаторида саналади. Нега дарсликда бундай аниқлик йўқ? Ахир дарслик ўқувчи учун чиқарилади-ку? Ўқитувчи тушунмаган мавзуни методик қўлланмасидан билиб олар. Ўқувчи-чи? У нима қилади? Унинг методик қўлланмаси йўқ-ку! Таъкидлаш жоизки, «Ўқитувчи китоби» 2011 йилда чоп этилган. Дарслик унга нисбатан янги. Шу боис ўқитувчи онгида иккиланиш кучли. У «бош ва иккинчи даражали бўлаклар» тушунчасидан буткул воз кечолмаяпти. Чунки бу тушунчалар бошланғич синфларда мавжуд.

    Хўш, ўқитувчи ва ўқувчилар нима қилишсин?! Тажриба-синов деб ҳар бир олим ўзининг назариясини дарсликка тиқиштира берадими? Тажриба-синовда ҳам меъёр, маром бўлиши керак-да! Бунақада тараққиёт бўлмайди. Ўқувчиларнинг билим савияси орқага кетади. Ўқитувчиларда ҳам турли иккиланишлар пайдо бўладики, у дарс савиясига таъсир этмай қолмайди. Фикримча, бу борада тажриба-синов майдонларида фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг ҳам айби бордек. Эҳтимол, улар тажриба-синовнинг ҳақиқий натижаларини яширишаётгандир. Ёки уларнинг фикрлари инобатга олинмаяптимикан? Ким билади, дейсиз?!

    Яна асосий мавзуга қайтсак. 5-синфнинг амалдаги «Она тили» дарслигининг 44-саҳифасида қуйидаги назарий хулосаларни ўқиш мумкин: «Фақат кесимдан ёки эга ва кесимдан иборат бўлган гап йиғиқ гап ҳисобланади. Масалан: Қара. Мен келдим.

    Кесимнинг бошқа бўлаклар билан кенгайишидан ҳосил бўлган гап ёйиқ гап дейилади. Масалан: Мен уни кўрдим».

    Хўш, йиғиқ гап фақат кесимдан иборат бўладими ёки эга ва кесимданми? Дастлабки хулосага кўра, йиғиқ гап икки хил кўринишда бўлади: кесим ёки эга ва кесим.

    Кейинги хулосадан эса «Йиғиқ гап фақат кесимдан иборат», деган фикр келиб чиқади.

    Бу ўринда берилган икки хулосадаги яққол инкор замирида яширин маъно – аросат ҳам бор. Гап шундаки, йиғиқ ва ёйиқ гаплар ҳақида ёзаётган муаллифлар онгидаги «бош ва иккинчи даражали бўлаклар» тушунчаси уларга сездирмай ғалаён кўтаради ва қарама-қарши назарий хулосаларга замин яратади. 8-синфнинг амалдаги «Она тили» дарслигида эса, 5-синф «Она тили» дарслигидан фарқли равишда гап бўлаклари эга, кесим, иккинчи даражали бўлаклар каби турларга ажратилган. Бу ҳам, аёнки, «бош ва иккинчи даражали бўлак» тушунчаси табиий тарзда «бош бўлаклар мавжуд ва улар эга, кесим», деган хулосани беради.

    Шу ўринда бир жиҳатга алоҳида эътибор қаратишни истардик: 5-синф «Она тили» дарслигининг 2015 йил нашридаги «мусаффолик», яъни унда «бош ва иккинчи даражали бўлак» тушунчасининг йўқлиги асло янгиланиш руҳи билан боғлиқ эмас. Дарсликнинг аввалги нашрларидаги назарий хулосалар янги нашрда шунчаки такрорланган. Демоқчимизки, бир неча йилдирки, ўқувчи бошланғич синфдан 8-синфга келибгина яна «бош ва иккинчи даражали бўлак» тушунчаси билан учрашади. Дарсликлардаги бу каби номувофиқликлар, узлуксизлик жараёнининг бузилиши ўқитувчини ноқулай аҳволга солмоқда, муаллиф-олимликнинг муқаддас мартабасига нисбатан ишончсизлик уйғотмоқда. Юқорида келтирилган кўчирмалардан кўриниб турибдики, 5-синф «Она тили» дарслиги муаллифлари бош бўлаклар ҳақида ўқувчи онгига икки йил (3—4-синфларда – М.В.) давомида тинимсиз сингдирилган билимларни онгли (эътибор беринг – М.В.) равишда ўзгартиришмоқчи! Яна ҳам аниқроқ айтганда, бу бола онгидаги инқилоб дейиш мумкин. Эҳтимол, кимдир бу ҳолга ортиқча аҳамият бермас. Лекин биз «Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақш кабидир», деган ҳикматни унутмаслигимиз лозим. Мактаб дарсликларида мавзулар кенгайиб бориши, янгиликлар билан бойитилиши табиий ҳол, албатта. Аммо мавзуларнинг моҳияти тубдан ўзгартирилиши мумкин эмас. Бундай ҳолатлар кўпроқ соф илмий ишларда кузатилади. Инқилобий кўринишдаги назарий қарама-қаршиликни ўқувчи, ҳатто ўқитувчи онги, дарслик табиати кўтармайди. Афсуски, ўқитувчи ва ўқувчиларни ташвишга солаётган, чалкаштираётган камчиликлар биргина «Бош бўлаклар» мавзуси билан тугамайди. Мактаб «Она тили» дарсликларида бундай муаммолар талайгина.

    Биз кўпчиликни ташвишлантираётган мазкур муаммоларни бежиз қаламга олмадик. Боиси, республика Таълим маркази мутахассислари, экспертлар қанчалик ҳаракат қилишмасин, «Она тили» дарсликларидаги муаммолар бир неча йиллардан буён бартараф этилмаяпти. Умид қиламизки, бизнинг бу чиқишимиз масъул мутасаддилар ва муаллифларни ҳушёр торттирса ажаб эмас. Ҳар ҳолда, шунга умид қиламиз.

    16.01.2018, 20:21   Изоҳ (0)   33346
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон учун элчилик қиладиган Тангем, Сурхондарёнинг 2017 йилги рекордлари, Тошкентдаги яроқсиз гўшт машмашаси ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    16.01.2018, 20:16

    Юкларни четдан олиб келиш (олиб чиқиш) бўйича вақтинчалик рухсатнома олиш учун электрон ариза бериш хизмати йўлга қўйилди

    16.01.2018, 20:07

    Ўзбекистонда илк бора болаларни сўроқ қилиш учун Ички ишлар вазирлигида махсус хона ташкил этилди

    16.01.2018, 18:37

    Наманганлик аёл жўхори поясидан фруктоза сиропи олиш технологиясини кашф қилди

    16.01.2018, 17:52

    Жиззахда 2017 йилда электрдан қарзини тўламаган 10 631 истеъмолчи тармоқдан узиб қўйилди

    16.01.2018, 17:39

    Автомобиллар билан боғлиқ битимларни ҳисобга қўйиш: Нотариусларга ДЙҲХХдан олдин кўрсатма берилди

    16.01.2018, 17:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Франция Россия таҳдиди сабабли мудофаа харажатини кескин оширади

    Дунё | 14 июл, 09:31

    Тошкентда кучли таъсир қилувчи дориларни ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс қамоққа олинди

    Ўзбекистон | 14 июл, 09:24

    АҚШ Адлия вазирлиги Трампга қарши терговда қатнашган 20 кишини ишдан бўшатди

    Дунё | 14 июл, 09:10

    Эроннинг икки клуби Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларини ўз сафига қўшиб олмоқчи

    Спорт | 14 июл, 09:01

    “Йирик бизнеснинг кўзга кўринмас винтчаси бўлишни хоҳламадим”. Labubu асосчиси қандай қилиб Хитойнинг энг ёш миллиардерига айланди?

    Лайфстайл | 14 июл, 08:52

    Хитойда она икки фарзандини сотиб, пулни стримерларга хайрия қилди

    Дунё | 14 июл, 08:26

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” финалда “ПСЖ” дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, бош совринга эга чиқди (видео)

    Спорт | 14 июл, 02:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.