Ягона интерактив давлат хизматлари порталида юкларни четдан олиб келиш (олиб чиқиш) бўйича вақтинчалик рухсатнома олиш учун электрон ариза бериш хизмати йўлга қўйилди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Хизмат давлат божхона қўмитаси томонидан бепул тақдим этилади.
Мазкур хизмат «Ўзбекистон Республикасида товарлар ва транспорт воситаларини вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш) шартлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 апрелдаги 106-сонли қарорига асосан жорий этилди.
Изоҳ (0)