Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев матбуот хизматининг Twitter микроблогидаги расмий саҳифаси верификациядан ўтказилди. Верификация жараёнидан сўнг унга кўк белги тақдим этилди.
Twitter’даги верификация жараёни ижтимоий аҳамиятга молик шахс, компания ёки бренднинг расмий саҳифаларига нисбатан ўтказилади. Бу билан аккаунт айнан кўрсатилган шахс ёки компанияга тегишли эканлиги тасдиқланади ҳамда шу номдаги сохта дубликатларнинг пайдо бўлишининг олди олинади. Шунингдек, бу обуначи ва ўқувчиларга расмий аккаунтни бошқа ўхшаш аккаунтлардан ажратиб олиш имконини беради.
Бундай саҳифалар махсус кўк белги билан ажратиб қўйилади.
Изоҳ (0)