2 ёшдан ошган Одилбек оғир касаллик билан курашмоқда. У 2017 йилнинг 14 июль куни Гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институтига жойлаштирилган.
«Шифокорларнинг айтишича, ўғлим ушбу касалликнинг енгил турига чалинган. Шунинг учун муолажаларни ўз вақтида олиб турса, даволаниш имкони бор. У ҳозир муолажаларнинг 4-курсини олмоқда. Даволаниш кимётерапия курслари учун жуда катта катта маблағ талаб этилади. Моддий томондан анча қийналиб қолдик. Қарзимиз ҳам кўпайиб кетди. Саховатпеша юртдошларимиздан фарзандимга моддий ёрдам беришларини сўрайман»,— дейди Одилбекнинг онаси.
Одилбекнинг соғайиб кетиши учун ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлганлар учун маълумотлар:
Uzcard: 8600 0609 6714 6565 Сулаймонова Собира
Миллий банк пластик карточкаси ҳисоб рақами: 8600 0211 8043 9187 Сулаймонова Собира
Онасининг телефон рақами:+99890 1139146
Изоҳ (0)