Ўзбекистонда ўтказиладиган Қуръон мусобақасида қатнашишни хоҳловчилар кўплиги инобатга олиниб, талаб-истаклардан келиб чиққан ҳолда иштирокчиларни рўйхатга олиш шу йил январь ойининг 14-санаси кечки соат 19:00 гача давом этади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати мусобақа ташкилий қўмитасига таяниб хабар бермоқда.
Ташкилий қўмита берган маълумотга кўра, 13 январь санасигача 2770 нафар иштирокчи ҳужжат топширган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу кўрсатгич:8 январда 733 нафарни;9 январда 1101 нафарни;10 январда 2079 нафарни;11 январда 2255 нафарни ташкил этган эди.
Изоҳ (0)