Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида яшовчи Мақсудбек Жабборов (исм-шарифи ўзгартирилган) бир неча кун давомида таниш-билишларига ўзида 2 ов қуроли ва ўқ-дорилар борлиги, шуларни харидори чиқиб қолса, сотмоқчи экани тўғрисида гапириб юрди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Айрим дўстлари унга мамлакатда қурол-яроғ сотиш ва сотиб олиш қонуний тартибга солинганини, уни ҳар қандай шахсга сотиш мумкин эмаслиги, бунинг учун жиноий жавобгарлик белгиланганини тушунтиришга ҳаракат қилди. Аммо нафс қутқуси 25 ёшли йигитни қонунни бузишга ундади.
У уйидаги ов қуроллари ва ўқ-дориларни 650 минг сўмга сотаётганида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 248-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)