Хитойда қўлга олинган эркак полиция бўлимида панжара орасига бошини тиқиб, чиқара олмай қолди ва оғриқнинг зўридан йиғлаб юборди. Бу ҳақда «РИА Новости» ҳикоя қилмоқда.
Роликда полициянинг икки ходими эркакка ёрдам беришга уриниб, панжарани кенгайтиришга уринаётганини кўриш мумкин. Бироқ уринишлар наф бермади ва эркак дод солишда давом этди.
Маҳаллий ОАВга кўра, жабрдийдани озод қилишга муваффақ бўлинди. У полицияга нима учун олиб келингани, бошини панжарага нега суққани, жароҳат олган ёки йўқлиги маълум эмас.
https://youtu.be/EUPGjFPwWYI
Изоҳ (0)