Америкалик эркак катта ўргимчакдан халос бўлишга уриниб, уйини ёқиб юборди. Бу ҳақда Buzzfeed хабар берди.
Калифорниялик эркак уни қўрқитган бўри ўргимчакни газли зажигалка ёрдамида ёқиб юборишга уринган. У бунга муваффақ бўлган, бироқ ёнаётган ўргимчак матрасга тушган ва матрас дарҳол ёниб кетган. Аланга пардаларга, кейин эса девордаги байроқлар коллекциясига ўтган.
Натижада ёнғин бутун уйни қоплаб олган. Ҳеч ким жароҳат олмаган, бироқ бино шу даражада зарарланганки, уй эгалари бошқа жойга кўчиб ўтишига тўғри келади.
Бўри ўргимчак одамлар учун хавфли бўлиб, одатда, чақмайди. Бироқ у чақса, ўрни қизаради ва сезиларсиз оғриқ юзага келади. Энг катта ўргимчаклар уч сантиметргача бўлади.
Изоҳ (0)