АҚШдаги аномал совуқ ҳаво туфайли Шимолий Каролина штатининг Шалот Ривер боғидаги аллигаторлар сув билан бирга музлаб қолди, деб хабар беради «Газета.ru».
Ҳаво ҳароратининг совиб кетгани боис боғдаги сув ҳавзалари ичидаги жониворлар билан бирга яхлаган.
Аллигаторлар сув юзасига тумшуқларини нафас олиш учун чиқарган ҳолда музлаб қолган.
Хабарда қайд этилишича, аллигаторлар шу тарзда ноодатий об-ҳаво шароитига мослашади. Ҳаво ҳарорати исигач, улар эрийди ва жонланади.
Шимолий Американинг шарқий қисми совуқ циклондан азият чекмоқда. Ноқулай об-ҳаво шароити 26 кишининг ўлимига сабаб бўлган.
Изоҳ (0)