Букри кит тадқиқотчи аёлни наҳанг (акула)дан қутқариб қолди, деб ёзади The Independent.
Ҳодиса Тинч океанининг жанубий қисмида, Кук ороллари яқинида юз берган. Биолог Нэн Хаузер китнинг ёнида сузиб, уларга узунлиги қарийб уч метр бўлган акула яқинлашиб келганини пайқамай қолган. Йиртқични кўриб қолган кит аёлни сузгичлари билан тўсиб, уни ҳимоя қилишни бошлаган. Қайсидир лаҳзада денгиз сут эмизувчиси ҳатто 63 ёшли Хаузерни сув юзасига ҳам кўтариб чиқарди. Хаузернинг айтишича, яқин орада яна бир кит бўлган, у ҳам акулани қувиб юборишга уринган.
Биологнинг фикрича, унинг иштирокида юз берган воқеа китларда бошқа жонзотларни ҳимоя қилиш инстинкти борлигини исботлайди.
Изоҳ (0)