Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Олий Мажлис ҳузурида ташкил этилган Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти фаолияти тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар берди ЎзА.
Институт директори лавозимига депутат Раҳимжон Ҳакимов тайинланди.
Институтда 37 штат бирлиги жорий этилиб, 7 бўлим фаолияти йўлга қўйилган. Улар турли соҳалар бўйича қонунларни такомилллаштириш борасида иш олиб боради.
Институт Олий Мажлисга келаётган турли таклифларни чуқур таҳлил қиладиган илмий марказ вазифасини бажаради.
Изоҳ (0)