Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида Тошкент шаҳрига доимий прописка қилиш масаласи қизғин муҳокама қилинмоқда, деб хабар беради ЎзА.
2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасининг 28-бандида фуқароларни доимий ва вақтинча рўйхатга қўйиш (ҳисобга олиш) тартибини соддалаштириш, уларнинг мамлакат ҳудудида эркин ҳаракатланиш ҳамда меҳнат қилиш ҳуқуқларини таъминлаш назарда тутилган.
Фуқаролар томонидан энг кўп мулоҳаза ва таклифлар мазкур банд юзасидан билдирилган. Улар прописка билан боғлиқ ўзлари дуч келган муаммоларни ёзиб қолдирган.
Тошкентга келиб ишлайман деган одам барибир келади. Прописка қилолмаса, ички ишлар ходимини рози қилади. Бу эса коррупцияга олиб келади.Акбар Юсупов
Дунёдаги деярли барча давлатларда прописка деган тизим умуман мавжуд эмас. Прописканинг бекор қилиниши фақат аҳолига енгиллик туғдиради, уларнинг оддий инсоний ҳуқуқлари таъминлашга хизмат қилади.Фарҳод Абдураҳмонов
Пропискаси йўқлар бировнинг номига уй сотиб олиб, кейинчалик алданиб қолаётгани, шунингдек, чет давлатларга чиқиб кетиб, ўша давлатларнинг тараққиётига ҳисса қўшаётганликларининг гувоҳи бўлмоқдамиз.Мақсад Асқаров
Вақтинчалик пропискани 6 ойга эмас, балки 2—3,5 йил ёки бошқа муайян даврга қилиш керак. Ахир ҳар 6 ойда прописка қилиш катта оворагарчилик, коррупция, қоғозбозликка олиб келяпти.Акмал Раҳимов
Беш йилдан зиёд Тошкент шаҳрида вақтинчалик рўйхатда туриб, муқим жойда ишлаётганларга ипотека кредитлари асосида уй олиш учун рухсат бериш керак. Қанчадан-қанча яхши кадрлар Тошкент шаҳрида олган ойлигини фақат ижара уйи учун сарфлаб, бири икки бўлмаяпти.Бекзод Ибрагимов
Пропискадаги чекловлар туфайли ҳар йили меҳнат шартномаси тузаман. Болаларни боғча ва мактабга жойлаштиришга қийналганман, яни пул талаб қилишган.Барнохон Саттарова
Изоҳ (0)