GM Uzbekistan АЖ 2017 йилда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини 58,1 фоизга кўтариб, 135,47 донагача етказди, деб хабар берди UzDaily.
Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2016 йилда Ўзбекистонда 85,67 минг дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган бўлса, ушбу кўрсатгич 2017 йилда 135,47 мингтани ташкил этган.
Хусусан, GM Uzbekistan 2017 йилда Nexia ишлаб чиқаришни 34,54 мингтагача (7,4 фоизга), Damas — 22,49 мингтагача, Spark — 22,36 мингтагача оширди.
Ўтган йили Gentra автомобилидан 19,16 минг нусха (2 фоизга ўсиш) ишлаб чиқарилган бўлса, Cobalt — 18,01 мингтани (4,6 бараварга), Matiz — 13 минг (4,4 баравар), Captiva — 4,54 минг (2,1 баравар), Malibu 963 донани, Орландо эса 388 нусхани (15,5 фоиз) ташкил этган.
Изоҳ (0)