• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фуқароларни сарсон қилаётган Учтепа тумани газ таъминоти корхонасидаги ҳолат танқид қилинди (фото)

    ЎзА Миллий ахборот агентлиги Учтепа тумани газ таъминоти корхонасидаги ҳолатни кескин танқид остига олди. Гап шундаки, республиканинг чекка ҳудуди эмас, Тошкентнинг Учтепа туманидаги идорада тартибсизлик, узундан-узоқ навбатда туриш, мутахассислар учун ҳам, истеъмолчилар учун ҳам ҳеч қандай шароитнинг йўқлиги, навбат кутиш учун ўтирғичлар қўйилмаганлиги ҳолати кузатилган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    «Бу пойтахтимизнинг Учтепа тумани газ таъминоти корхонасидаги манзара, —дейилади хабарда. — Бино зали тўлов қилиш учун келган фуқаролар билан тўлган. Бу ердаги кассаларда навбат кутиб турганларни санасангиз, саноқдан адашиб кетасиз.

    ‘Ўзсаноатқурилиш банк’ ва ‘Ипотека-банк’ акциядорлик тижорат банкларининг бешта мутахассиси ишламоқда. ‘Ипотека-банк’нинг учта мутахассиси учун бинонинг кириш йўлаги бурчагида стол-стуллар қўйилган. Қолган иккита мутахассис учун бир хона.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Бинода нафақат мутахассислар учун, балки истеъмолчилар учун ҳам ҳеч қандай шароит йўқ. Атиги битта ўтирғич бор, холос. Ёш болалар йиғлаган, кексалар деворга суянган, яна кимдир навбатдан қолиб кетмаслик учун оёқ устида омонатгина ўтирибди. Агар олдиндаги кишини адаштириб қўйсангиз, қайтиб навбатингизни топиб бўпсиз.

    Тўловларни қабул қилаётган ходимларнинг қўли-қўлига тегмайди. Атрофда ғала-ғовур. Ким навбат олган, яна кимдир дардини айтган, бошқаси тўлов нотўғри бўлди, деб нолиган. Мана шундай шароитда касса ходимлари бироз чалғиса, ё ёзишда, ёки пул санашда адашади. Шундай ҳам бўлиб турибди.

    – 2017 йил ноябрь ойининг 10-санасида, декабрнинг 16-санасида тўлов тўлаганман, – дейди ўзини Рустам деб таништирган йигит. – Ҳозир яна тўлов қилмоқчи бўлиб текширтирсам, декабрдаги пул тушмаган эмиш. Ўша пайтда ишлаган кассир бола ҳозир бу ердагилар орасида йўқ. Бошқаларига мурожаат қилсам, ҳамкасби қилган ишга бошқаси жавоб беролмас экан. ‘Яхшиси, банкнинг тумандаги филиалига бориб келинғ, дейишди. Бу ерда ишим битмади. Лекин бир кунни деярли йўқотдим.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Хуноби ошган йигит шу гапларни айтдию, шошиб банкка кетди. Хўш, банк мутахассислари ўз ишига жавоб бермайдими? Нега банк мутахассисларини ушбу муассасага юборар экан, бу масалани ўйлаб кўрмайди? Уларнинг қилган хатоси учун истеъмолчи овора бўлиши керакми?

    Ушбу муассасадаги ишлар давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 13 ноябрдаги ‘Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида’ги қарори асосида ташкил этилган. Аммо қарорда белгиланганидек, кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, етказиб берилган табиий газ учун ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга оширишни ташкил этишда камчиликлар кўзга яққол ташланмоқда.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    – Шароитимиз ёмонлиги, фуқаролар учун қулайликлар йўқлигини юқори ташкилотларга айтганмиз, – дейди ташкилотнинг газни сотиш ва ҳисобга олиш бўйича етакчи муҳандиси Самиғ Фозилов. – Лекин натижа бўлгани йўқ. Асосан тўлов тўлаш учун ҳар ойнинг ўнинчи санасигача тирбандлик кўп бўлади.

    Бу гап қанчалик ҳақиқат? 

    – Бу ерда доим навбат кутасиз, – дейди Боғобод маҳалласида яшовчи Роҳила Садирова. – Қарздорлигингизни, пулингиз тушган ёки тушмаганини текшириш учун ҳам алоҳида навбат олиб, кейин кирасиз. Ойнинг қайси кунида келишингизнинг аҳамияти йўқ. Пенсияда бўлганим учун болаларимнинг уйини, ўзимизнинг уй тўловларини вақтим бемалол деб ўзим тўлаб юраман. Лекин ҳаммада бундай имконият йўқ. Кассалар сонини кўпайтириб, кутиш жойларида қулай шароитлар яратилса, биз, кексаларга ҳам яхши бўларди. Эрталаб келгандим. Ҳозир вақт тушликка яқинлашди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги ‘Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги ҳамда Истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида’ги қарори асосида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

    Учтепа тумани Мажбурий ижро бюроси техник кузатув шуъбаси муҳандиси Рустам Лутфуллаевнинг айтишича, улар аҳолининг ҳал бўлмаётган муаммоларини ечишга ёрдам беришади.

    – Мана кўринг, ҳар ойнинг ўнинчисигача тўловларни тўлаймиз, – дейди Журжоний маҳалласида яшовчи Тоҳира Йўлдошева. – Лекин ўз вақтида тўласам ҳам яна пеня ёзилаверади. Икки, уч, тўрт марта шундай бўлди. Майли, деб тўлаб юрдим. Энди ‘Менга тушунтириб беринглар. Бундай бўлиши мумкин эмас’ десам, ‘Биз билмаймиз, Тошкент шаҳар газ таъминоти корхонасига бориб келинғ, деяпти. Сарсон қилишади. Бу фақат менда эмас. Кўпчилик шу муаммонинг ортидан овора.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Яна оворагарчилик

    Шунда ҳам иш бица, хўп-хўп. Агар уларни яна тумандаги масъул ходимга учрашинг, деб қайтариб юборишса-чи? Келса, яна навбатда туриши керак. Унда бир ишни ҳал этиш учун неча кун зарур бўлади? Фуқароларнинг айтишича, газ таъминоти корхоналарида истеъмолчиларнинг вақтини олиш, узоқ вақт ишини битириб бермасдан қўпол муомалада бўлиш каби ҳолатлар тез-тез учраб турар экан.

    Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, чуқур ва пухта ўйланган лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилаётган айни паллада пойтахтимизда бўлаётган бундай ишларга нима деб изоҳ бериш мумкин?»

    12.01.2018, 09:00   Изоҳ (0)   24668
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг қизи Facebook’да танлов эълон қилди

    12.01.2018, 08:31

    «Қонун доим биз билан!»: Алишер Узоқов иштирокидаги ролик жаҳон рекордини янгилайдими? (видео)

    12.01.2018, 07:53

    Ўзбекистонда хотира китоби чоп этилади. Унда ҳалок бўлган ҳарбийлар ҳақида ҳикоя қилинади

    11.01.2018, 23:45

    Тошкентда ЙҲХБ томонидан 10 январь куни 3,3 мингдан ортиқ қоидабузарлик қайд этилди

    11.01.2018, 23:33

    Зойир Мирзаев ва Гюнтер Оверфельд Берлиндаги ярмаркада ўзбекистонлик тадбиркорлар иштирокини таъминлашни муҳокама қилди

    11.01.2018, 23:20

    Ravon R2 Украинада энг оммалашган 10 та модель қаторига кирди

    11.01.2018, 23:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда эркак қўшнисини “ўзга сайёралик” деб ўйлаб, отиб ўлдирди

    Дунё | 4 август, 16:05

    Том Ҳолланд иштирокидаги “Ўргимчак одам 4” фильмини суратга олиш ишлари бошланди

    Кино | 4 август, 15:55

    Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди

    Ўзбекистон | 4 август, 15:42

    Арманистон ҳукумати Женнифер Лопеснинг Еревандаги концертига 7 млн доллар ажратди

    Лайфстайл | 4 август, 15:35

    Эронда мудофаани кучайтиришга қаратилган кенгаш тузилди

    Дунё | 4 август, 15:25

    “Манчестер Сити” Жеймс Макейти учун таклифларни кўриб чиқишга тайёр

    Спорт | 4 август, 15:05

    Янги Зеландияда аёл чамадонидан 2 яшар қиз топилди

    Дунё | 4 август, 15:00

    Меган Маркл 44 ёшда ҳам гўзал қоматга эга бўлишига ёрдам берган 15 та одат

    Аёллар саҳифаси | 4 август, 14:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.