Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари томонидан жорий йил 10 январь куни йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида ўтказилган тадбирлар давомида жами 3381 та қоидабузарлик аниқланди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хусусан, 26 та маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш, 33 та транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш, 40 та светофорнинг тақиқловчи чироғига риоя қилмаслик, 54 та ҳаракат давомида уяли телефондан фойдаланиш, 351 та одам ташиш қоидаларини бузиш, 249 та тезликни белгиланган меъёридан ошириш, 7 та бўйсунмаслик, 1277 та хавфсизлик камарини тақиш қоидаларига бўйсунмаслик ҳолати қайд этилди.
Жами 94 та транспорт воситаси жарима майдончасига тортилди. Ҳозирда ушбу йўналишда тадбирлар ўтказилиши давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)