10 январь куни Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Мирзаев Германиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфельд билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумат портали хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқаларни янада ривожлантириш, жумладан, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини механизациялаштириш, маҳсулотларни қайта ишлаш каби соҳаларга Германиянинг етакчи компания ва фирмаларининг замонавий технология ва техникаларини жалб этиш, шунингдек, жорий йил январь ойида Берлинда ўтказиладиган «Яшил ҳафта – 2018» халқаро ярмаркасида ўзбекистонлик тадбиркорлар, ташқи савдо компаниялари, қайта ишловчи корхоналарининг кенг иштирок этишини таъминлаш каби долзарб масалалар атрофлича муҳокама этилди.
Изоҳ (0)