Хельсинкида истиқомат қилувчи фотосуратчи Йоахим Мюнтер Финляндия ўрмонларида ҳайвонларни суратга олади, деб ёзади Travel Ask.
Бир қарашда жониворлар қандай суратга тушишни биладиган «моделлар» каби кўринади. Қизиқувчан тулкидан тортиб, очкўз олмахонгача — барча «моделлар» объектив қаршисида ўзини тамоман қулай ҳис қилади.
«Ёввойи табиатни тасвирга олишда асосийси — ҳайвонлар ишончига эришиш. Жониворни таъқиб қилиш муҳим эмас, деб ўйлайман. Шунчаки вақт ажратиш ва сабр қилиш керак, токи ҳайвонлар ёнингизда ўзини қулай ҳис қилсин», — дейди Мюнтер.
Изоҳ (0)