Каталониянинг «Барселона» клуби ва ниҳоят ўз сафига янги ҳимоячини қўшиб олди. Бунгача «Палмейрас» клуби сафида ўйнаб келган Йерри Мина «Барселона» либосида 2023 йилги мавсум сўнгига қадар тўп суришга рози бўлди.
Колумбиялик футболчининг товон пули 100 миллион евро этиб белгиланди. Унинг ўзи «Барселона» учун 11,8 миллион еврога тушди. Шартнома 2023 йилги мавсум тугагач, аниқроғи, 30 июнда ўз кучини йўқотади.
1994 йилнинг 23 сентябрида туғилган ҳимоячининг бўйи 195 сантиметр экани айтилган. Бу билан каталонияликлар жарима ва стандарт вазиятлардаги хавфни қисман камайтиради. Мина шундай баланд бўйли бўлишига қарамай, анча тез югура олиши қўшимча қилинган.
Мина ўзи тўп сурган Бразилия клубида асосий футболчилар бири эди. «Палмейрас» учун 33 та беллашув ўтказган ҳимоячи, 8 та гол уришга эришган. Унинг бу борадаги статистикаси баъзи ҳужумчиларникидан ҳам яхшироқ эканини қайд этиш мумкин.
Изоҳ (0)