Интернетдаги масхаралашлар туфайли ўз жонига қасд қилган австралиялик қизнинг ота-онаси дилозорларни дафн маросимига таклиф қилди, деб ёзади Daily Mail.
Марҳума — 14 ёшли Эми Эверетт шляпа ишлаб чиқарувчи Akubra компанияси юзи бўлган. Ўз карьераси давомида у доимий равишда интернет-буллинг (эзиш, босим)га дучор бўлиб келган, оқибатда 3 январь куни қизча босимга дош бера олмасдан, ўз жонига қасд қилди. Ўлими олдидан эса расм чизиб, «Овозинг қалтираса ҳам, гапир» деган ёзув қолдириб кетди.
Эмининг ота-онаси қизини ранжитганлар «ўзлари етказган зарарларни ўз кўзлари билан кўриб қўйиши» учун уларни дафн маросимига чақирди. «Бу ижтимоий тармоқлардан қай тарзда фойдаланиш керак эмаслигини кўрсатиб берувчи бир ҳолатдир», — дея қўшиб қўйди марҳуманинг отаси.
Изоҳ (0)