Камчаткада қутқарувчилар дарёнинг музламаган жойига тушиб кетган синфдошини қутқарган тўрт нафар мактаб ўқувчисини мукофотламоқчи, деб хабар беради «Интерфакс».
«Россия фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Камчатка ўлкаси бўйича бош бошқармаси раҳбарияти тўрт нафар қизни жасорати учун мукофотлайди», — дейилади хабарда.
4 январь куни мактаб ўқувчилари дарё яқинидаги Ленин кўчасида сирпанмоқчи бўлган. Дастлаб ўқувчилар орасидаги ўғил бола муз устида сирпана бошлаган ва музлаган дарёга бориб қолган. Тўхташга улгурмаган мактаб ўқувчиси дарёнинг музламай қолган жойига тушиб кетган. Шунда Кристина Роговцева, Виктория Цовбун, Алиса Хачатурян ва Кристина Бекерлар болага ёрдамга шошилади.
«Қизлар қийинчилик билан синфдошини сувдан тортиб чиқарган, унинг ҳўл бўлган устки кийимларини ечиб, иссиқ қўлқоп кийдирган ҳамда уйига олиб борган», —, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)