Россия президенти Владимир Путиннинг сайлов штаби раисдоши Елена Шмелеванинг сўзларига кўра, амалдаги давлат раҳбарини президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтказиш учун олти кун ичида 149 мингта имзо йиғилган, деб ёзади «Газета.ru».
«Бугунги кунгача бизда аллқачон 149 мингта имзо тўпланди. Мутлақо барча субъектларда у ҳудудий штаблар, кўнгиллилар, фаоллар кучлари билан ўтмоқда», — деди Шмелева.
Қонунчиликка мувофиқ, мустақил номзодни рўйхатга олиш учун камида 300 мингта имзо йиғилиши керак.
Изоҳ (0)