Шавкат Мирзиёев Чирчиқ шаҳридаги айрим объектларга ташрифи доирасида шаҳарни ободонлаштириш борасида кўрсатмалар берди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Жумладан, у Чирчиқ шаҳрида 15 та 9 қаватли уй, 10 та боғча, супермаркет, Чирчиқ дарёси бўйида сайилгоҳ, шунингдек, шаҳарни айланиб ўтувчи йўл қуриш бўйича кўрсатма берди.
Эслатиб ўтамиз, Президенти шаҳардаги «Ўзкимёмаш» акциядорлик жамиятига ташрифи доирасида Чирчиқ шаҳрини шаҳарсозлик нормалари асосида қайта қуриш лойиҳаси билан танишган эди. Лойиҳаларда шаҳар марказий истироҳат боғини реконструкция қилиш, «Чирчиқ» дарёси бўйида замонавий сайилгоҳ қуриш, Чирчиқ давлат педагогика ҳамда жисмоний тарбия институтларини замонавий ўқув масканига айлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумот бор.
Бундан ташқари, «Чирчиқ марказий деҳқон бозори» МЧЖ реконструкция қилиш лойиҳасига кўра, янги типдаги замонавий бозор ташкил қилинади.
Изоҳ (0)