• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    «Эшак гўшти» машмашаси: уни билмай истеъмол қилганларнинг ҳукми қанақа бўлади?

    2017 йил ноябрь охирларида кўплаб маҳаллий интернет сайтларида «Шаршара» номи билан чиқадиган гўшт маҳсулотларига эшак гўшти қўшилиб сотувга чиқариб келишаётганлиги расмий хабари тарқалди, деб ёзади «Халқ сўзи» газетаси. Шундан кейин айрим бозорларда ўлган молнинг гўшти ҳам сотилгани айтилди. Бу қилмишлари учун айбдорлар тегишли жиноий жавобгарликка тортилдилар. Лекин бу гўштларни билмай истеъмол қилган одамларнинг ҳукми қанақа бўлади?

    Фото: «Zamin.uz»

    Фото: «Zamin.uz»

    Шу ва шу сингари саволларга жавоб тариқасида Юнусобод тумани бош имом-хатиби, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ўтказилган «Сарҳисоб — 2017» танлови ғолиби Раҳматуллоҳ Сайфуддиновнинг мақоласи ҳавола этилди.

    Ибн Аббосдан ривоят қилинади:

    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

    «Албатта, Аллоҳ менинг умматимдан хатони, унутилган ва мажбур қилинган нарсани кечиргандир», дедилар».

    Ибн Можа ривоят қилган.

    Ушбу ҳадиси шарифда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига Аллоҳ таоло томонидан бўлган улкан марҳамат ҳақида сўз кетмоқда. Яъни, мусулмон киши беихтиёр содир этган гуноҳлари учун жавобгар бўлмаслиги баён этилмоқда. Бу ҳадис ўзида улкан маънони мужассам қилгандир. Инсоннинг ҳақиқий айбдор ёки айбдор эмаслигини аниқлашдаги катта ва асл қоидани баён этмоқда. Фуқаҳоларимиз ушбу ҳадиси шарифдан фиқҳий ҳукмларни ишлаб чиқишда кенг фойдаланганлар.

    Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисларида Аллоҳ таоло у зотнинг умматларидан уч нарсани кечиб юборганлиги ҳақида баён бермоқдалар.

    1. Хато, яъни бир нарсани билмасдан қилиб қўйиш. Мисол учун, бир ишни қилса бўлади, деб тушунган ҳолда қилади, кейин шариатда ман қилинганлиги аён бўлади. Шунингдек, бир ният билан қилса, натижа аксинча чиқади. Мисол учун, овлаш мақсадида ҳайвонга отган ўқи одамга тегиб кетиши мумкин. Бунга ўхшаш ҳолатларда инсон хато қилган бўлади. Унинг хатоси кечирилади. Чунки бу нарса унинг ихтиёридан ташқари содир бўлди. Содир этилган хато Аллоҳнинг ҳаққи бўлса, бутунлай кечиб юборилади. Банданинг ҳаққи бўлса, енгиллашади. Масалан, инсон бир кишини хато туфайли ўлдирган бўлса, олдинги мисолда айтилганидек, ҳайвонга отган ўқи одамга тегиб кетса, қасос учун ўқни отган киши ўлдирилмайди, балки у ўлган киши учун хун тўлайди.
    2. Унутиш, яъни ёдидан кўтарилиб, тақиқланган ишни қилиб қўйиш. Мисол учун, фалон ишни қилмайман, деб қасам ичсаю, қасамини унутиб, ўша ишни қилиб қўйса, гуноҳ бўлмайди. Хато ва унутиш туфайли моддий зарар етказилса, тўланади. Бир амал унутиш туфайли бажарилмаган бўлса, эслаган заҳоти дарҳол уни бажариш лозим бўлади. Мисол учун, биров намозни унутиб қўйган бўлса, эслаши билан дарҳол ўқиб олади.
    3. «Мажбур қилинган нарса», яъни бир одамни бошқалар куч билан мажбуран гуноҳ ишни қилдирса, мажбурланган одамга гуноҳ бўлмайди. Мажбур қилувчилар эса гуноҳкор бўладилар. Мажбур қилиб рўзасини очдириш, намоз ўқитмаслик, динга қарши гапларни айтдириш ва бошқалар бунга мисол бўлади.
    Шу билан бирга, мажбурлаш мажбур қилинаётган одамнинг жонига ёки бирор аъзосига таҳдид солиши шарт. Бундан паст даражадаги мажбурлаш гуноҳ ишни қилаверишга йўл очмайди. Ойлик маошининг камайиши ёки ишдан бўшатилиши ва шунга ўхшаш нарсалар узр ҳисобланмайди. Фақат ўлим хавфи ёки танасидаги аъзоларидан бирининг йўқ бўлиши, майиб бўлиши каби хавфларгина шаръий эътибордаги мажбурлаш ҳисобланади.

    Гўшти ейилмайдиган ҳайвонлар ҳақида

    Ейилган озуқа инсон вужудига сингиб, ўз таъсирини ўтказади. Масалан, баъзи дориларни ичсангиз, Аллоҳ у моддаларга берган хусусият туфайли танадаги оғриқ қолади, баъзилари истеъмол қилинса, асаб ўрнига тушади ва ҳоказо. Шунингдек, баъзи овқатлар иссиқлигингизни ошириб юборса, бошқаси совуқлигингизни оширади. Хулоса шуки, тановул қилинган озуқалар инсонга ҳар жиҳатдан таъсир ўтказади.

    Тажрибалиларнинг таъкидлашича, дунёда эркаги урғочисини қизғонмайдиган бирдан-бир ҳайвон чўчқа экан. Балки шу боисдандир, чўчқа гўшти кўп истеъмол қиладиган халқларнинг эркаклари аёлларини қизғанмайдилар, бу масалада иффат ва номус нималигини билмайдиган даюсларга айланиб қолганлар.

    Тиб олимлари чўчқа гўштида қон-томир ва юрак касалликларни тарқатувчи моддалар борлигини ҳам аниқлашди. Яна бошқа кўпгина зарарлари ҳам аён бўлди. Бу ҳақда ҳатто ўзлари чўчқа гўштини истеъмол қиладиган халқларнинг вакиллари, Қуръон ва Исломдан бехабар кишилар илмий ишлар қилдилар, алоҳида китоблар ҳам ёздилар.

    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Огоҳ бўлинглар! Албатта, менга Китоб ва у билан бирга унинг мисли берилмишдир. Огоҳ бўлинглар! Ҳали, сўрисида ўтирган қорни катта одам, сизлар ушбу Қуръонни лозим тутинглар! Унда нимани ҳалол топсангиз, ҳалол билинглар! Унда нимани ҳаром топсангиз, ҳаром билинглар! дейди ҳам. Огоҳ бўлинглар! Сизлар учун; хонаки эшаклар, барча озиқ тишли йиртқич ва муоҳиднинг эгаси беҳожат бўлмаган, йўқотиб қўйган нарсаси ҳалол бўлмас! Ким бир қавм ҳузурига меҳмон бўлиб тушса, уни зиёфат қилмоқлари лозим. Агар зиёфат қилмасалар, унинг зиёфат мислича нарсани олишга ҳаққи бор», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

    Муоҳид — мусулмонлар ила аҳднома тузиб яшаётган ғайридин киши. Ана ўшандоқ одамнинг йўқотиб қўйган нарсасини топиб олган одам, бу ғайридиннинг нарсаси экан ўзимники қилиб олсам бўлаверади, деган фикирга бориши мумкин эмас.

    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар куни бизларни хачирлар, эшаклардан қайтардилар, отлардан қайтармадилар». Абу Довуд ва Муслим ривоят қилган.

    Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида типратикон зикр қилинди. Бас, у зот: «У ифлослардан бир ифлосдир», дедилар». Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилган.

    Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдан типратикон ҳам ҳаром эканлиги келиб чиқади. Шунингдек, сичқон, калтакесак, илонлар ва уларнинг тоифасига ўхшаш бошқа зараркунанда ҳайвончалар ҳам ҳаромдир.

    Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бўри ҳақида сўралди. Бас, у зот: «Яхшилиги бор бирорта бўрини ермиди!» дедилар». Термизий ва Ибн Можа ривоят қилган.

    Бу ҳадисдан Бўрининг ҳаромлиги келиб чиқади.

    «Эй, Аллоҳнинг Расули, сиздан ер ҳайвонлари ҳақида сўраб келдим, тулки ҳақида нима дейсиз? дейилди.

    У зот: «Тулкини ким ҳам ер эди», дедилар». Ибн Можа ривоят қилган.

    Шарҳ: Бу ҳадисдан тулкининг ҳаромлиги чиқади.

    Абу Воқид ал-Лайсийдан ривоят қилинади.

    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида улар туяларнинг ўркачларини ёрар ва қўйларнинг думбасини кесиб олар эдилар. Бас, у зот: «Тирик ҳолдаги ҳайвондан кесиб олинган нарса, ўлимтикдир», дедилар». Абу Довуд ривоят қилган.

    Шарҳ: Ушбу ривоятда жоҳилиятнинг яна бир жаҳолатини Ислом дини қандоқ муолажа қилгани ҳақида сўз кетмоқда.

    Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккаи Мукаррамадан Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилиб келган пайтларда у ернинг аҳли тирик туяларнинг ўркачларини ёриб, ичидаги мойни олиб фойдаланишир ва шунингдек, тирик қўйларнинг думбаларидан кесиб олиб ишлатишар эдилар. Улар ҳайвонларга раҳм-шафқат қилиш нималигини билмас эдилар.

    Аллоҳ таоло томонидан оламларга, жумладан, ҳайвонот оламига раҳмат қилиб юборилган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳолга чидаб тура олмадилар ва:

    «Тирик ҳолдаги ҳайвондан кесиб олинган нарса, ўлимтикдир» деб эълон қилдилар.

    Шундоқ қилиб, ҳайвонларга мазкур турда азоб бериш барҳам топди ва тирик ҳайвондан кесиб олинган бўлак ўлимтик қандоқ ҳаром бўлса, шундоқ ҳаром қилинди.

    Абу Саълаба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам барча озиқ тишли йиртқичларни емоқдан наҳий қилдилар». Бешовлари ривоят қилган.

    Шарҳ: Бу ҳадиси шариф аввал ўтган ҳадислардан биридаги маънони таъкидламоқда. Йиртқич ҳайвонлар турли ҳаром хариш нарсаларни, хусусан, ўлимткларни ва шунга ўхшаш зарарли нарсаларни ейди. Шунинг учун ўзлари ҳам ўша нарсаларга ўхшаб ифлос ва зарарли бўладилар. Одамларни мазкур зарарлардан ҳимоя қилиш мақсадида йиртқич ҳайвонларнинг гўштлари ҳаром қилинган.

    Энг асосийси йиртқич ҳайвоннинг гўштини еган одамга ўша ҳайвоннинг йиртқичлик сифати ўтиб қолиши турган гап. Шунинг учун йиртқич ҳайвонларнинг гўштлари ҳаром қилинган.

    Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

    «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам барча озиқ тишли йиртқичлардан ва тирноқли қушлардан наҳий қилдилар». Муслим ва Абу Довуд ривоят қилган.

    Озиқ тишли йиртқичларга; шер, йўлбарс, қоплон, бўри, чиябўри, тулки, фил, маймун, айиқ каби ҳайвонлар киришини уламоларимиз ўз китобларида зикр этганлар.

    Тирноқли йиртқич қушларга эса, бургут, лочин, қирғий, тасқара каби гўшт ейдиган қушлар киради ва уларнинг барчаси ҳаром ҳисобланади.

    Шунингдек, «Уларга нопок нарсаларни ҳаром қиладиган» (Аъроф 157) маъносидаги оятга биноан қурт-қумурсқа, сичқон, илон, чаён, суварак, ари, қурбақа, типратикан, бурга, пашша, тошбақа каби нопок ҳайвонларни ейиш ҳаром ҳисобланади. Сиртлон ва тулкилар ҳам ейилмайди.

    Ҳаром ўлган ҳайвон гўштига тақиқ

    Хўш, аслида қайси ҳайвонларнинг гўшти ҳаром? Ислом дини бунга қуйидагича изоҳ беради. Касалликдан, бўғилиб, бошидан зарба еб ўлган, баланд жойдан йиқилиб парчаланиб кетган, яраланиб ўлган ёки бошқа йўллар орқали ўлдирилган ҳайвон гўшти ҳаром ҳисобланади.

    Ёввойи ҳайвонлар томонидан ўлдирилган ёки ғажиб ташланган ҳайвонлар ҳам худди шу таркибга киради. Улар ҳам ҳаром ўлган бўлиб, гўшти нопок ҳисобланади. Аллоҳ таоло «Моида» сураси 3-оятида шундай марҳамат қилади:

    «Ўлимтик, қон, чўчқа гўшти, Аллоҳдан ўзганинг номи айтиб сўйилган, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган, йиқилиб ўлган, сузишдан ўлган ва йиртқич ҳайвон (қисман) еган (ҳайвонлар) сизларга ҳаром қилинди, илло (шаръан) сўйганингиз (ҳалолдир)».

    Ушбу ояти каримадан яна шу нарса маълум бўладики, охирги беш ҳолатдаги ҳайвонларнинг жони чиқмай туриб, типирчилаб турган пайтида топиб, «бисмиллоҳ»ни айтиб сўйишга улгурилса, уларнинг гўшти ҳалол ҳисобланади.

    Шу ўринда кишида савол пайдо бўлиши табиий. Ҳаром ўлган ҳайвон гўштини ейиш нима сабабдан тақиқланган? Биринчидан, ҳаром ўлган ҳайвонларнинг жасади одамнинг кўнглини айнитиб, жирканишни келтириб чиқаради. Иккинчидан, у инсон саломатлиги учун зарарли. Чунки, шаръий йўл билан ва гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда сўйилмаган ҳайвон гўштида инсон организми учун зарарли моддалар бўлади. Ўз ажали билан ҳалок бўлган бундай ҳайвонларнинг ўлимига аксарият ҳолларда касаллик ёки заҳарланиш сабаб бўлган бўлади. Шу сабабдан ҳам уларнинг гўштини истеъмол қилиш одам саломатлигини хавфга қўйиши эҳтимоли катта.

    10.01.2018, 08:47   Изоҳ (0)   115397
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.