Қозоғистоннинг Темиртау шаҳрида 5 январь куни қора рангли қор ёғди. Фуқароларнинг шикоятларидан сўнг Қарағанда вилояти ҳокимияти ноодатий ҳодиса сабабини аниқлашни ҳавони зарарловчи корхоналарни текширишдан бошлади. Бу ҳақда EADaily хабар берди.
Текширув натижаларига кўра, атроф-муҳитга чиқарилаётган чиқиндиларнинг миқдори белгиланган меъёрдан ошиб кетган ва табиат билан боғлиқ тадбирлар режаси бажарилмаган. Атроф-муҳитга етказилган зарар 1,4 миллион долларни ташкил қилган.
Хабар берилишича, қор корхоналар чиқиндилари, автомобиллар ва иситиш печлари тутунлари сабабли қорайган. Бутун декабрь ойи давомида сақланиб турган паст тезликдаги шамол айни пайтдаги вазиятни юзага келтирган.
Изоҳ (0)