Чеченистонда бахтсиз ҳодиса юз берди: 10 ёшли бола тасодифан 7 ёшли укасини отиб қўйди. Катта ўғил сейфдан отасининг жароҳатловчи тўппончасини олган ва ўйин вақтида укасининг бошига отиб қўйган. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар берди.
Полиция ҳодисани текширмоқда. Қурол сақлаш хавфсизлигини таъминламаган ота-онанинг айби ҳам текширилмоқда.
Изоҳ (0)