АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон Мьянма ҳукуматидан Reuters ахборот агентлигининг ҳибсга олинган икки ходимини озод қилишни талаб қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Матбуот эркинлиги — эркин жамиятнинг муҳим бўлагидир. Журналистларнинг ҳибсга олиниши қаерда бўлса ҳам йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат. Reuters’нинг ҳибсга олинган журналистлари зудлик билан озод қилиниши керак»,— деб ёзади Клинтон ўзининг Twitter’даги саҳифасида.
Қайд этилишича, Янгон шаҳрида 10 январь куни журналистлар устидан суд иши бўлиб ўтади. Бу иккинчи суд эшитуви ҳисобланади. Айнан мазкур эшитувда журналистларга қарши айблов илгари сурилади.
Журналистлар 2017 йилнинг 12 декабрь куни ҳибсга олинган эди. Мьянма ҳукумати журналистлар нимада айбланаётганини маълум қилмаган.
Изоҳ (0)