Ўзбекистон ўз аэрокосмик саноатини яратишни режалаштирмоқда. Бу «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастури лойиҳасида назарда тутилган, деб хабар беради «Spot.uz».
2018–2035 йиллар учун аэрокосмик саноатни шакллантириш стратегияси ишлаб чиқилади. Шунингдек, миллий авиацион саноат тикланиши режалаштирилмоқда.
2018 йил 10 ноябрга қадар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тайёрланиши ва давлат ҳаракат дастурининг тасдиқланиши кутилмоқда.
Стратегия доирасида, хусусан, моддий ва илмий база шакллантирилади, чет элда малака ошириб келган кадрлар тайёрланади, чет эл инвестициялари жалб этилади.
Изоҳ (0)