Тошкент шаҳрининг Миробод туманида машина олиб қочиш билан боғлиқ ҳолат кузатув камералари ёрдамида фош этилди. Бу ҳақдаги лавҳа «Тошкент» телеканалининг «Пойтахт-вазият» кўрсатувида эфирга узатилди.
Тарас Шевченко кўчасидаги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ биноси қаршисида Cobalt машинасини қулфламасдан қолдирган Муҳиддин Ортиқов иш бўйича банкка кириб кетган. Машинанинг очиқлигидан фойдаланган 1997 йилда туғилган Шавкат Тўйчибоев уни олиб қочиб кетди. Кузатув камераларига тушиб қолган йигит ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинди.
Марказий универмаг (МУМ) олдига келиб, Карина исмли қиз билан учрашдим. У билан айлангани МУМга кирдик. У айланиб юрганида, мен ташқарига чиқдим. Йўл бўйлаб кетаётганимда Cobalt’нинг эшиги очиқ турганини кўрдим. Ичига ўтирсам, калити ўт олдиргичда экан.Шавкат Тўйчибоев илгари ҳам очиқ қолдирилган машиналардан пул ўғирлаганини маълум қилди. У Captiva’дан 100 минг сўм пул ва автомобиль калитини, Lacetti’дан қимматбаҳо буюмлар тополмагач машина калитини, Cobalt’дан 4 минг сўм, Nexia’дан 2 минг сўм пул олган.Сўнг Каринани уйига олиб бориб қўйиш мақсадида машинани ўт олдириб, ҳайдаб кетдим. МУМнинг ёнига ҳайдаб бориб, қизни олиб, Лисунова-4 (Авиасозлар) мавзесига олиб бориб қўйдим. Кейин машинани ўша атрофда қолдириб, эшигини қулфламай, калитини оғзида қолдириб, автобусда уйимга қайтдим.
Шавкат Тўйчибоев, айбланувчи
«Қилган ишларимдан қаттиқ пушаймонман», — дейди 20 ёшли Шавкат.
Тўйчибоевга нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш) бўйича айблов эълон қилиниб, қамоқ эҳтиёт чораси кўрилган. У 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Изоҳ (0)