Нукусда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан «Армия ва халқ — бир тану бир жон» шиори остида фестиваль бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Фестивальда замонавий қурол-аслаҳалар ва ҳарбий техникалар кўргазмаси, аскарларнинг жанговарлик маҳоратини акс эттирувчи чиқишлар намойиш этилди.
Шунингдек, фестивалда Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазирлиги томонидан концерт дастури тақдим этилди.
Изоҳ (0)