10 январь, чоршанба куни Mirzo Ulugbek Innovation Center Инновация марказида Ўзбекистондаги маҳаллий IT-бозори ҳамда истиқболли стартапларга сармоя киритиш имкониятини кўриб чиқадиган АҚШнинг венчур фонди вакили билан учрашув бўлиб ўтади. Бу ҳақда MUIC сайтига асосланиб, «Infocom.uz» хабар берди.
«Агарда лойиҳангизнинг истиқболига ишонсангиз, у ҳақдаги қисқа маълумотни info@muic.uz электрон манзилига юборишингизни сўраймиз», — дейилади марказ маъмуриятининг хабарида.
Маълумотни юборишнинг сўнгги муддати 2018 йилнинг 9 январь куни соат 18:00 гача.
Изоҳ (0)