Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган қидирув тадбири давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун 2011 йилдан буён қидирувда бўлган 45 ёшли Лола Ҳакимова БААнинг Дубай шаҳрида яшириниб юрганлиги аниқланиб тезкор ходимлар томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Одамфуруш аёл Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Унга нисбатан қонунда белгиланган жазо қўлланилади», — дейилади хабарда.
Шунингдек, ўтказилган қидирув тадбири давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун 2015 йилдан буён қидирувда бўлган, Ғиждувон шаҳар М.Ашрафий кўчаси 72-уйда яшовчи, 1977 йилда туғилган Акобир Оламов ҳам Россиянинг Москва шаҳрида яшириниб юрганлиги аниқланиб қўлга олинди.
Изоҳ (0)