Тўртинчи бор Россия президентлигига номзоди илгари сурилаётган Владимир Путиннинг сайлов фонди максимал миқдор — 400 миллион рублга етди. Бу ҳақда Россия марказий сайлов комиссиясининг 5 январга оид ҳисоботида маълум қилинди, деб хабар беради Meduza.
Путин фондига 23 ташкилот, асосан «Единая Россия» ҳамда минтақавий ҳамкорлик ва тараққиёт фондлари томонидан 2 миллиондан 28 миллион рублгача хайрия келиб тушди.
Хусусий шахслардан фақат бир киши йирик миқдорда — 30 минг рубль тақдим этгани билдирилмоқда.
Олинган маблағлардан Путин тарғибот материалларини тайёрлашга 9 миллион рубль сарфлашга улгурди.Маълумот учун, Путин ўтган йил 28 декабрида ҳисоб рақамини очиш ҳуқуқини қўлга киритганди.
Изоҳ (0)