Norwegian Cruise Line круиз кемаси йўловчиларга кутилмаган саргузашт уюштириб, АҚШ шимоли-шарқида содир бўлаётган қишки циклонга дуч келди, деб хабар берди Forum Daily.
Кема Нью-Йоркдаги портга етиб келгунига қадар улкан тўлқинлар, кучли шамол ва ёмғир домида уч кун сузишга мажбур бўлди.
Кўплаб саёҳатчилар кемада содир бўлган бўронли вазиятларни тасвирга олган.
#BOMBCYLONE at sea aboard the #NCLbreakaway pic.twitter.com/o2T4s7iv5M
— Christina Mendez (@christinamendez) January 4, 2018
Йўловчилар кучли қор, шамол ва ёмғир туфайли каютасидан ташқарига чиқа олмаган, сув ҳатто юқори палубадан ўтиб уларнинг хонасига қадар кириб келган.
Саёҳатчиларнинг сўзларига кўра, кемадаги кўплаб одамлар ваҳимага тушиб қолган, айримлар эса йиғлашга тушган.
«Океаннинг ўртасида кемада кетмоқдасиз, зина ва полдан эса сув оқмоқда, ҳаммаси ёмон тугаши кутилмоқда. Бу ҳаётимда содир бўлган энг ёмон ҳолат», — дея тан олади йўловчилардан бири Керолайн Росс.
Изоҳ (0)